jins

Uztransgaz

29.05.2021

Газтранспорт тизими модернизацияси, қурилиши, реконструкциясига оид кенг қамровли тадбирлар, магистрал газ қувурларига узулуксиз хизмат кўрсатиш, газ тақсимлаш станцияларини замонавий кўринишга келтириш йўлидаги ишлар... 

Гувоҳи бўлаётганингиздек, “Ўзтрансгаз” АЖ ходимларининг якунига етиб бораётган ҳафтадаги фаолияти салмоқли бўлди. Сермаҳсул ҳафта якунида мароқли ва фойдали турнир – шахмат бўйича Ижроия аппарати ходимлари ўртасида мусобақаси ташкил этилди!

“Ўзтрансгаз” АЖ Ёшлар ишлари агентлиги бошланғич ташкилоти ҳамда Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси илгари сурган ташаббусни барча бирдек қўллаб-қувватлади. Буни мусобақада иштирок этган қатнашчилар сонидан ҳам билиш мумкин.

Энди мусобақа ҳақида. Ижроия аппарати ходимлари ўртасида "ақл гимнастикаси"га қизиққанлар кўплигидан турнир шиддатли ўтди.

Мусобақада ғолиб бўлган қатнашчиларга ташкилотчиларнинг совғалари топширилди.  




Возврат к списку