jins

Uztransgaz

10.11.2020

Оҳангарон-Олмалиқ Магистрал газ қувурининг 43 километрида газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланди. Тошкент Магистрал газ қувурлари бошқармасининг тезкор таъмирлаш гуруҳи ушбу ҳолатни бартараф этиш мақсадида воқеа жойига чиқиб, зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Айни пайтда газ сизиб чиқиш ҳолати юз берган участкага газ узатиш кранлари ёпилган. Шу муносабат билан “Тўйтепа” ва “Ўртасарой” ГТСларига, “Нурафшон газ сервис” АГТКШ ва “Ўртасарой” саноат тармоғида кечки соат 21.00дан - эрталабки 06.00га қадар табиий газ таъминоти тўхтатилади.

Ишчи гуруҳ томонидан таъмирлаш ишларини тезкор равишда амалга ошириш ва 11 ноябрь куни эрталаб ГТСлар ва бошқа истеъмолчиларни газ таъминотига улаш чоралари кўрилмоқда. Айни пайтда фавқулодда ҳолат юзага келишининг сабаблари ҳам ўрганилмоқда. Бу ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Вақтинчалик ноқулайликлар учун Нурафшон шаҳри ва Ўртасарой тумани табиий газ истеъмолчиларидан узр сўраймиз.

“Ўзтрансгаз” АЖ Матбуот хизмати

Возврат к списку