Текшириш эмас – ўрганиш, чора кўриш эмас – кўмак бериш...
Uztransgaz
13.07.2021
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг нефть ва газ соҳасида саноат хавфсизлиги инспекцияси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси мутахассислари Газли магистрал газ қувурлари бошқармаси объектларида навбатдаги ўрганишни олиб борди. Объектларни куз-қиш мавсумида хавфсиз ва барқарор ишлашига эришиш, ишлаб-чиқариш қувватларини тиклаш ва реконструкция қилиш мақсадида кенг кўламли жараёнлар кўздан кечирилди.

Бошқарманинг муҳандис техник ходимлари, пудратчи сифатида жалб этилган “Enter Ingineering Рte. Ltd” ва “Бухорогазсаноатқурилиш” АЖ мутахассислари иштирокида амалга оширилган ишлар ҳамда истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.
Етакчи муҳандисларга саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ва меъёрий ҳужжатлар талаблари юзасидан давра суҳбати, нефть-газ соҳасида узоқ йиллик амалий тажрибага эга бўлган мутахассис-эксперт иштирокида қизғин анжуман ташкил этилди.