Тизим ходимларининг Давлат тилида иш юритиш бўйича малакаси оширилмоқда
Uztransgaz
18.05.2021
“Ўзтрансгаз” АЖ тизимидаги корхоналарда меҳнат қилаётган муҳандис-техник ходимларнинг ўзбек адабий тили меъёрлари, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси, давлат тилида иш юритиш асослари, расмий ҳужжатлар ва уларни ёзиш бўйича назарий ҳамда амалий билимлари, кўникма ва маҳоратини ошириш бўйича ўқувлар ташкил этилмоқда.

Ҳужжатлар билан ишлаш сифатини яхшилаш мақсадида, Бухоро вилояти “Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази” ходимлари томонидан Газли Магистрал газ қувурлари бошқармасидаги муҳандис-техник ходимлар учун ўқув курси ташкил этилди. Бир ойга мўлжалланган курс якунида иштирокчиларга тегишли сертификат топширилади.