jins

Uztransgaz

23.04.2021

#Ўзтрансгаз_иқтидoрлари

ТУЛЕЙДА БИР ЙИГИТ БОР...

Тулей магистрал газ қувурлари бошқармаси “Урганчтрансгаз” УК таркибидаги йирик ташкилотлардан бири. Меҳнат жамоаси ичида ўз касбининг устаси бўлган ёшлар ҳам кўп. 

Тармоқ эксплуатация хизмати электргазпайвандчиси Жанполат Бисенбаев Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот туманида туғилган. Суяги меҳнатда қотган, ҳамкасблари орасида обрў топган фидойи юртдошларимиздан бири Жанполат бугунги кунда жамоанинг фахрига айланган. У нафақат ўзи ишлаётган бошқармада балки, магистрал газ қувурлари тизимининг қайси нуқтасида бўлмасин амалга оширилаётган реконструкция ва таъмирлаш жараёнларида фаол қатнашиб келади.

Магистрал газ қувурларини пайванд қилиш нафақат мураккаб, балки ўта масъулиятли жараён. Зеро, пайвандчи бажараётган оловли ишлари билан қувурларни бир-бирига шундай мустаҳкам улаши зарурки, ўтказиш жараёнида қувур чоклари табиий газнинг юқори босимига бардош бера олсин. Улар кўпинча ёзда ўта иссиқ, қишда эса ҳаддан зиёд совуқ бўлган мураккаб чўл шароитида ишлашига тўғри келади. Буни бизнинг Жaнполат яхши хис қилади ва ўз ишига астойдил меҳр билан ёндошади. 

Меҳнат фаолиятини 2007 йилда Тулей МГҚБда бошлаган Жанполот аввалига таъмирлаш-ишлатиш хизматида электргазпайвандчи эди. Кейинчалик тармоқли-ишлатиш хизмати электргазпайвандчиси сифатида ишлади ва малакасини ошириб, бугунги кунда корхонанинг энг таниқли ва ўз ишининг устаси бўлган моҳир пайвандчилари қаторига кўтарилди. Унинг меҳнатлари қадрланиб, 2019 йил ноябрь ойида “Тармоқ эксплуатация хизматининг 6-даражали электргазпайвандчиси” мақоми берилган. Бу эса йўналишдаги мутахассис учун бериладиган юқори даража саналaди. 

Возврат к списку