“Урганчтрансгаз” УК тизимида электродлар ишлаб чиқариш цехи иш бошлади
Uztransgaz
04.05.2021
Президентнинг 2018 йил 29-30 ноябрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи якуни бўйича белгиланган вазифалар ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, “Урганчтрансгаз” УК “Газэнергиктаъмир” ИЧТКда Металларни пайвандлаш учун электродлар ишлаб чиқариш цехи ишга туширилди.

Очилиш маросимида Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов, “Ўзтрансгаз” АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Ж.Шамсиев иштирок этиб, ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишишди. Айтиш жоизки, мазкур цехда ишлаб чиқарилаётган электродлар сабаб эндиликда импорт ҳажми камаяди, бу эса валюта тежалади дегани.