“Урганчтрансгаз” УК томонидан жорий йилда 34 та Газ тақсимлаш станциясини капитал таъмирлаш, реконструкция ва модернизация қилиш, ҳамда янгидан қуриш режалаштирилган
Uztransgaz
25.03.2021
Шу мақсадда ҳар бир ГТС бўйича алоҳида нуқсон далолатномаси, техник топшириқ, капитал таъмирлаш ва реконструкция бўйича режа-жадваллар ишлаб чиқилган.

Ҳозирда “Бердах”, “Қанликўл”, “Полвон”, “Урганч-2”, “Зарбдор”, “ДРУ-6” ва “Ударник-2” ГТС намунавий ҳолатга келтирилди.

‼️Шунингдек, “Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” фармон ижросини таъминлаш мақсадида “Ударник-2” ва “Шўркўл” ГТСга 2 та тўғридан-тўғри уланган улгуржи истеъмолчилар “Ҳудудгазтаъминот” АЖ газ тармоқларига қайта уланди.

“Беруний-2”, “Урганч”, “Хўжайли”, “Ақчалоқ” ва “Қўнғирот” ГТСда замонавий темир панжара ва ёриткич чироқлари ўрнатилди, бордюрлар янгиланди. “Нукус-2”, “Тупроққалъа” ва “Ҳўжайли” ГТСда замонавий эшик ва деразалари ўрнатилди.