“Урганчтрансгаз” унитар корхонаси таркибидаги Ўқув-соғломлаштириш марказига фотосаёҳат
14.12.2020
“Урганчтрансгаз” унитар корхонаси фаолияти хилма-хил. Ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатишдан тортиб кадрлар малакасини оширишга мўлжалланган ўқув марказларигача.
Илм олиш, уни амалиётда мустаҳкамлаш яхши. Лекин замон ўзгараётгани, ҳар бир соҳага янгиликлар кириб келаётган пайтда мутахассислар малакасини ошириш доим долзарб!
Айни функцияни Ўқув-соғломлаштириш маркази амалга оширади. Бугунги кунда бу ерда саноатнинг турли тармоқлари бўйича йилига 650-800 нафар мутахассислар 20 дан ортиқ ишчи касб бўйича ўқитилади ҳамда қайта тайёрланади.

Ўқиш, ўрганиш, билимларни амалиётда мустаҳкамлаш учун марказда барча шароитлар мужассам. Зарур ўқув ҳамда кўргазмали қуроллар билан жиҳозланган аудиториялар, цехлар...


Марказда “Тармоқли қувур ўтказувчи”, “Электропайвандчи”, “Электромонтёр”, “Ерости қувурларини электрокимёвий ҳимоялаш монтёри”, “Технологик компрессор машинистлари” каби мутахассисларнинг амалий машғулот ўтказиши учун махсус ўқув полигонлари ташкил қилинган.


Ҳеч ким бахтсиз ҳодисалардан ҳимояланмаган. Бироқ мана шундай вазиятда биринчи тез тиббий ёрдамни тўғри кўрсата билиш кўнгилсиз ҳолатнинг олдини олиши, оқибатларини юмшатиши мумкин.

Юк кўтарувчи кранларни тўғри бошқариш, магистрал газ қувурларини қуриш, таъмирлашда ишлатиладиган махсус техникалардан фойдаланиш каби кўникмалар мана бундай симуляцион хоналарда шакллантирилади.


Тўғри пайвандлаш ҳам бир санъат. Пайвандланаётган жисмни керакли бурчак остида кесиш, “пайванд чоклар”ини тўғри амалга ошириш – буларнинг бари мана бу ерда ўргатилади.


"Ўзтрансгаз" АЖ Матбуот хизмати