Ҳурматли истеъмолчилар!
Uztransgaz
16.02.2022

Хабарингиз бор, республикамиз ҳудудида кузатилаётган совуқ об-ҳаво шароитида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари, стратегик аҳамиятга эга бўлган корхоналарни узлуксиз ва барқарор табиий газ билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорининг “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари”, 7-боб 58-банди ҳамда улгуржи ва Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларига табиий газ етказиб бериш тўғрисида расмийлаштирилган икки томонлама шартнома шартларидан келиб чиқиб, вилоят ҳокимликлари томонидан тасдиқланган жадвалга асосан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида чекловлар жорий қилинган бўлиб, хусусан истеъмолчиларнинг аксарият қисмини ташкил этувчи, Фарғона водийсидаги АГТКШлар фаолиятига ўзгартириш киритилганди. Табиий газ етказиб берилиши муҳим ҳисобланган аҳоли, шифохона, мактаб ҳамда мактабгача таълим ташкилоти каби аҳамиятга эга муассасалар, шунингдек, электр энергияси ишлаб чиқарувчи йирик станцияларнинг табиий газ таъминотидаги барқарорликни таъминлаш мақсадида Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларидаги АГТКШлар бугун 16 февраль соат 14.00 дан 17 февраль соат 06.00 гача фаолиятини тўхтатади.
Вақтинчалик чеклов чоралари ҳаво ҳарорати бироз кўтарилгунга қадар давом этади ҳамда АГТКШ тез орада аввалги тартибда ишлаш режимига ўтади.
Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз!