Устоз ва шогирд муносабати... У қандай бўлиши керак, қандай тамойилларга асосланса, мақсадга мувофиқ бўлади, айни тизимнинг аҳамияти нимада?
Uztransgaz
30.03.2021
Айни саволларга Ўзтрансгаз” АЖ Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ташаббуси билан ўтказилган давра суҳбатида Ўзбекистон халқаро ислом академияси Ижтимоий гуманитар фанлар кафедраси катта ўқитувчиси, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори Фируз Рашидов алоҳида тўхталди.

Аслида шогирд устозни танлайди ва унга эргашади. Шарқда азалдан устозлик мақоми отадек улуғлаб келинган. Бугунги кунда “Ўзтрансгаз” АЖ тизимида ҳам устоз-шогирд анъанаси йўлга қўйилган. Алоҳида низом асосида мазкур йўналишдаги ишлар тартибга солинади. Учрашувда айни йўналишда тизимда олиб борилаётган ишлар ва мавжуд муаммолар тўғрисида ҳам фикр билдирилди. Уларнинг ечими ҳақида таклифлар билдирилди.

Давра суҳбатида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.