jins

Uztransgaz

30.12.2020

Тинч оила, бахтли фарзандлар... ишчи-ходимнинг ўз вазифасини сидқидилдан бажариши учун айни омилларнинг ўрни беқиёс. Қувноқ байрам арафасида “Ўзтрансгаз” АЖ бошқарув аппаратида меҳнат қилаётган ходимларнинг фарзандларига Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан байрам совғалари тарқатилди. Болажонларнинг севимли ширинликлари тўплами ҳамда шахсан Бошқарув раиси номидан самимий табрикнома нафақат кичкинтойларга балки, ота-оналарга ҳам хурсандчилик улашди. 

Хайрли тадбирлардан яна бири “Урганчтрансгаз” УК томонидан ҳам ўтказилди. Корхона ташаббуси билан янги йил байрами арафасида “SOS - болалар маҳалласи” болажонларига байрам совғалари тарқатилди. 

Шунингдек унитар корхона тизимида хизмат қиладиган ишчи-ходимларнинг Янги йил байрам дастурхони учун зарур гўшт, полиз маҳсулотларининг арзонлаштирилган ярмаркаси ташкил этилди. Аҳамиятлиси, ярмаркада тақдим қилинган маҳсулотлар корхона тизимидаги ёрдамчи хўжаликлар, иссиқхоналарда етиштирилган.





Возврат к списку