Ёшлик энергияси байрами
Uztransgaz
22.05.2021
Қизғин суҳбатлар, ажойиб тақдимотлар, муросасиз мунозаралар, креатив фикрлар, ташаббускорлик намойиши... бир сўз билан айтганда, Қашқадарёнинг сўлим Лочин оромгоҳи бағрида ёшлик энергиясининг чексиз имкониятлари намоён бўляпти.

Энергетика вазирлиги ҳамда қатор мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган “Баркамол ёш мутахассис - қудратли юрт таянчи” шиори остидаги форумда “Ўзтрансгаз” АЖ тизимида меҳнат қилаётган ёшлар ҳам фаол иштирок этмоқда.

Форум дастури ранг-баранг ва қизиқарли. Унинг доирасида интеллектуал ва спорт мусобақалари, фойдали тренинглар, тақдимотлар, экологик акция, қувноқлар ва зукколар конкурси, маданий тадбирлар ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, ёшлик байрами 23 майга қадар давом этади.