#ЙИЛ_ЯКУНЛАРИ
Uztransgaz
03.12.2020

Бугунги кунда “Ўзтрансгаз” АЖ қарийб 13 200 км магистрал газ қувурлари орқали зангори ёқилғи транспортировкасини амалга оширади. Табиий газ катта диаметрли қувурлар орқали юқори босим остида ҳаракатланади. Қувурларда технологик йўқотишларни камайтириш, газ транспорт тизимининг барқарор ишлашига эришиш мақсадида 2020 йилда режалаштирилганидан 38 км.га ортиқ, яъни 93 км узунликдаги магистрал газ қувурлари таъмирланди.
Шунингдек, авариявий ҳолатларда таъминотни узлуксиз йўлга қўйиш мақсадида етарли даражада пўлат қувур захираси шакллантирилди.
Компрессор станцияларида эса 89 та газ ҳайдаш агрегатлари таъмирланди.