Ўзбекистон газтранспорт тизими модернизация қилинади
Uztransgaz
06.04.2021
Хабарингиз бор, “Иннопром. Ўзбекистонда Йирик саноат ҳафталиги” ўтказиляпти. Катта тадбирнинг навбатдаги кунида Ўзбекистон нефть-газ тармоғининг ривожига ҳисса қўшиши кутилаётган, муҳим аҳамиятга молик келишувлар имзоланди.

Хусусан, “Ўзбекистон Республикаси газтранспорт тизимини модернизация қилиш” лойиҳасини молиялаштириш бўйича Ўзбекистон Энергетика, Молия вазирликлари, “Ўзтрансгаз” АЖ ҳамда Газпромбанк, ВЭБ, Россиянинг эскпорт кредитлари ва инвестицияларини суғурталаш агентлиги (ЭКСАР) ўртасида ўзаро англашув Меморандуми имзоланди.

Унга кўра, юртимиз газтранспорт тизимини модернизация қилишга 600 млн. доллардан ортиқ сармоя йўналтириш кўзда тутилган.

Айни маблағлар ҳисобидан газтранспорт объектларини реконструкция, модернизация қилиш ҳамда янги компрессор станциясини қуриш, шунингдек умумий узунлиги 500 км дан ортиқ магистрал газ қувурларини қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган.

Учрашув давомида “Ўзбекистон Республикаси газтранспорт тизимини модернизация қилиш” лойиҳаси учун юқори технологияли қувурлар экспорт қилишни қўллаб-қувватлаш юзасидан келишув ҳам имзоланди.