Жамият тизимидаги корхоналарнинг 5 ойлик фаолияти якунлари таҳлил қилинди
Uztransgaz
03.06.2021
“Ўзтрансгаз” АЖда жорий йилнинг 5 ойлик натижалари таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари М.Нажмитдинов бошчилигидаги видеоконференц алоқа учрашувида Бошқарув аппарати раҳбарияти, департамент бошлиқлари, таркибий тузилма, корхона ва бошқармаларнинг раҳбарлари иштирок этди.

Унда ҳар бир бошқарма бошлиғи ўзи раҳбарлик қилаётган меҳнат жамоаси томонидан жорий йилнинг ўтган 5 ойи якуни бўйича амалга оширилган тадбирлар, 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида тузилган чора-тадбирлар режасининг бориш ҳолати ҳақида батафсил маълумот берди. Магистрал газ қувурларининг нуқсонли қисмларини текшириш, технологик ускуналарни тафтишдан ўтказиш ва аниқланган камчиликларни вақтида бартараф этиш, қурилмалар, станциялардаги ускуналар ва қувурларнинг ер устидан ўтган қисмларини изоляциялаш ва бўёқлаш ишлари, КС агрегатларининг ишчанлик ҳолати, газ тақсимлаш ва ўлчаш станцияларини реконструкция қилиш жараёнининг бориши ҳақида батафсил тўхтаб ўтилди.

Бухоро-Урал, Газли-Когон, Газли-Нукус, ДБСТ, САЦ-2, Янгиер-Оҳангарон магистрал газ қувурларидаги реконструкция ва қувурларнинг нуқсонли қисмларини алмаштириш жараёнининг бориши тўғрисида ахборот берилди.