Жорий йилда “Ўзтрансгаз” АЖ Когон магистрал газ қувурлари бошқармасига қарашли 11 та газ тақсимлаш станциясини модернизация ва реконструкция қилиш ишлари режалаштирилган
Uztransgaz
04.05.2021
Айни пайтда “Қизилтепа-1”, “Ғиждувон”, “Ромитан-1” ва “ХБК” газ тақсимлаш станцияларида модернизация ишлари давом этмоқда. “Қизилтепа-1” ва “Ғиждувон” газ тақсимлаш стантцияларида эса янги саноат тармоғи қуриш ишлари олиб борилмоқда. Бошқарма бошлиғи мазкур жараёнлар шахсан бош бўлиб, тегишли топшириқлар бермоқда.



