jins

Uztransgaz

09.07.2021

Зирабулоқ МГҚБ томонидан “Газли-Чимкент” магистрал газ қувурида режалаштирилган таъмирлаш-монтаж ишлари амалга оширилди.
      
Қурилиш-монтаж ишлари “Бухорогазсаноатқурилиш” АЖнинг “Махсус монтаж ва механизация” УК томонидан бажарилиб, диаметри 1220 мм бўлган магистрал газ қувурининг 26 км дан ортиқ нуқсонли қисми янгисига алмаштирилди. Икки навбатда ташкил этилган ишлар тугаллангач, янги қурилган участкани сув билан синаш ишлари ўтказилиб, тармоқнинг ишончли ва мустаҳкамлилиги текширилди. Газ қувурининг ушбу участкаси магистрал газ қувурига уланиб, тўлиқ фойдаланишга топширилди.
       
“Ўзтрансгаз” АЖнинг магистрал газ қувурларини капитал таъмирлаш бўйича 2021 йилги чора-тадбирлар режасига асосан “Газли-Чимкент” магистрал газ қувурининг “Шофиркон” отводида ҳам пайвандлаш ишлари амалга оширилди. Аниқланган нуқсонли қувурларнинг қарийб 1 км қисми бошқарма таъмирлаш эксплуатация хизмати ишчи-ходимларининг ўз кучи билан алмаштирилиб, фойдаланишга топширилди.

Возврат к списку