jins

Uztransgaz

06.04.2021

“Ўзтрансгаз” АЖ томонидан ишлаб чиқилган режа-график асосида Зирабулоқ Магистрал газ қувурлари бошқармаси ҳам жорий йилда 8 та ГТСда реконструкция ва модернизация ишларини амалга оширади. Самарқанд вилоятидаги “Пахтачи” ГТС - шулардан бири.

Зирабулоқ МГҚБ раҳбари ва муҳандислари  реконструкция қилиш ишларини режалаштириш ва ташкиллаштириш  мақсадида “Пахтачи” ГТСга боришди. Бошқарма мутахасислари томонидан объектдаги маънан эскирган технологик ускуна ва жиҳозларни янгилаш, станциянинг технологик қувватини ошириш масалалари жойида муҳокама қилинди.

Газ тақсимлаш станциясида  реконструкция ишлари якунланганидан сўнг, иншоот ҳозирги кундаги халқаро стандартлар талабларига мос ҳолга келтирилади. 

Возврат к списку