jins

Uztransgaz

13.04.2021

Бошқарма саноат майдонида автохўжалик хизмати учун янги замонавий бино қуриб битказилди. Барча қулайликларга эга бўлган бино қурилиши бошқарманинг ўз имкониятлари ҳисобидан амалга оширилди. Бинода автотранспорт хайдовчиларини тиббий кўрикдан ўтказиш, уларга топшириқ ва йўриқномалар бериш учун алоҳида кенг ва шинам хоналар мавжуд. Хизмат механиклари ва диспетчерлари учун ҳам барча қулайликларга эга бўлган хоналар ажратилган бўлиб, у ерда бошқармага қарашли автотранспортларни республикамизнинг ҳудудлари бўйлаб ҳаракатланаётганини тўлиқ назорат қилиб боришни таъминловчи GPS тизимли мониторинг ускуналари ўрнатилди. Янги бино  автоном тартибда ишловчи замонавий ва энерготежамкор иситиш тизими билан таъминланди. Бинода иссиқ ва совуқ сув билан таъминланган санитария хоналари ҳам мавжуд.




Возврат к списку