Зирабулоқ МГҚБ бошлиғи Орзиев Шерқул Жаҳоновични қутлуғ 50 ёш шодиёнаси билан самимий муборакбод этамиз!
01.06.2021

Қадрли, Шерқул Жаҳонович!
Сизни жамият тизимида анча йиллардан буён самарали меҳнат қилаётган, оддий диспетчерликдан бошқарма бошлиғигача бўлган йўлни босиб ўтиб, ҳозирда кўп йиллик тажриба ва билимингиз билан соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фидойилардан деб биламиз!
Сиз раҳбарлик қилаётган бошқарма магистрал газ қувурларининг муҳим бўғини сифатида энергетика соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этиб келмоқда.
Шерқул Жаҳонович!
Шундай файзли кунда Сизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, келгуси ишларингизда бардавом муваффақиятлар тилаймиз!
“Ўзтрансгаз” АЖ раҳбарияти,
Бирлашган Касаба уюшма қўмитаси