"Ўзтрансгаз” АЖ акциядорларига!
Uztransgaz
07.06.2021

“Ўзтрансгаз” АЖ, акциядорлик жамияти шаклида, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Юсуф Хос Хожиб кўчаси, 31а уйда жойлашган. индекс: 100031. телефонлар: (371) 202-10-08 (1198), электрон почта манзиллари: info@utg.uz, korporativ@utg.uz, “Ўзтрансгаз” АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2021 йил 29 июнь соат 15:00 да, Тошкент шаҳри, Юсуф Хос Хожиб кўчаси 31а уйда жойлашган “Ўзтрансгаз” АЖ биносида бўлиб ўтиши ҳақида хабар қилади.
Кун тартиби:
1. Aкциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши иш тартибини, саноқ комиссиясининг миқдорий ва шахсий таркибини ҳамда унинг ваколат муддатини тасдиқлаш.
2. Кузатув кенгашининг 2020 йил якуни билан бажарилган ишлари тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш.
3. Ташқи аудит хизматининг бухгалтерия ҳисобининг миллий
стандартлар асосида 2020 йил якунлари бўйича жамиятнинг молиявий хўжалик фаолиятининг ишончлилиги тўғрисидаги хулосаларини кўриб чиқиш.
4. “Ўзтрансгаз” AЖнинг 2020 йил якуни бўйича молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари бўйича Тафтиш комиссиясининг хулосасини кўриб чиқиш.
5. “Ўзтрансгаз” AЖ Ижроия органи (Бошқарув)нинг 2020 йилги молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича йиллик ҳисоботини ҳамда “Ўзтрансгаз” АЖнинг 2020 йил якунлари бўйича “Йиллик ҳисоботи”ни тасдиқлаш.
6. “Ўзтрансгаз” AЖнинг 2020 йилдаги молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига асосан Бухгалтерия балансини, фойда ва зарарлар ҳисобини тасдиқлаш.
7. 2020 йил молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига кўра “Ўзтрансгаз” AЖнинг соф фойдаси (зарари)ни тақсимлаш ҳамда “Ўзтрансгаз” AЖ томонидан дивиденд тўлаш ҳажми, тартиби
ва муддатларини тасдиқлаш.
8. “Ўзтрансгаз” AЖ ички меъёрий ҳужжатларини тасдиқлаш.
9. “Ўзтрансгаз” АЖ ҳамда ижро аппаратининг янги таҳрирдаги ташкилий тузилмаларини тасдиқлаш.
10. “Ўзтрансгаз” AЖ бошқарув раиси билан тайинлов шартномаси муддатини узайтириш тўғрисида.
11. “Ўзтрансгаз” AЖнинг келгусида аффиланган шахслар билан тузиладиган тузилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш.
12. “Ўзтрансгаз” АЖ амалдаги кузатув кенгаши ҳамда тафтиш комиссияси аъзоларининг ваколат муддатларини узайтириш.
13. “Ўзтрансгаз” АЖ акциядорларининг қуйидаги навбатдан ташқари умумий йиғилиш баённомаларининг кун тартибидаги айрим масалаларини бекор қилиш тўғрисида:
1. “Ўзтрансгаз” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиш 2020 йил 25 январдаги баённомасининг кун тартибидаги 3-масала;
2. “Ўзтрансгаз” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиш 2020 йил 14 апрелдаги баённомасининг кун тартибидаги 5-масала;
3. “Ўзтрансгаз” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиш 2020 йил 12 августдаги баённомасининг кун тартибидаги 2-масала;
4. “Ўзтрансгаз” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиш 2020 йил 09 ноябрдаги баённомасининг кун тартибидаги 2-масала;
14. “Ўзтрансгаз” АЖнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш тўғрисида.
Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар бериш учун акциядорларнинг реестри шакллантириладиган сана -
2021 йил 04 июнь.
Aкциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи учун акциядорлар реестрини шакллантириш санаси – 2021 йил 23 июнь.
Aкциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши қатнашчиларини рўйхатга олиш 2021 йил 29 июнь куни соат 14:30 дан 14:55 гача ўтказилади. Aкциядорлардан ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва акциядорларнинг вакилларидан нотариус томонидан тасдиқланган ишончнома талаб қилинади.
Aкциядорлар йиллик умумий йиғилишига тайёргарлик кўриш жараёнида акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида кўриб чиқиладиган маълумотлар (материаллар) билан “Ўзтрансгаз” АЖ (Юсуф Хос Хожиб, 31а уй) биносида танишишлари мумкин.