"Ўзтрансгаз" АЖ иқтидорлари
Uztransgaz
13.04.2021
“Ўзтрансгаз” АЖ тизимидаги Шимолий Сўх газни ер остида сақлаш иншооти Фарғона водийси истеъмолчиларини табиий газ билан таъминлашда муҳим аҳамиятга эга стратегик объектлардан бири. У ерда фаолият юритиш ишчи-ходимлардан ўзига хос масъулият талаб этади. Иншоотда бугунги кунда 330 нафар ишчи-ходимдан иборат меҳнат жамоаси бўлиб, уларнинг 71 нафарини ёш ходимлар ташкил қилади. Йигит-қизлар орасида изланувчан, жамоада ўрни ва обрўсига эга бўлганлари талайгина. Назир Бўтабоев ана шундай умидли ёшлардан бири.

Ёш ходимнинг иқтидори ва имкониятларини яхши билган меҳнат жамоаси Назирга ишонч билдириб, “Ўзтрансгаз” АЖ бошқаруви томонидан қўллаб-қувватланиб, акциядорлик жамиятининг тўлов шартномаси асосида Тошкент давлат Техника университетида ўқиши учун имконият яратилди. “Фойдали газ ва нефть конларини ишга тушириш ва улардан фойдаланиш” йўналиши бўйича таълим олган Н.Бўтабоев 2015 йилдан ГЕОСИда меҳнат қилмоқда. У аввалига Газ тозалаш ва газ қуритиш цехи технологик ускуналар чилангари, Газ тозалаш ва газ қуритиш цехи муҳандиси бўлиб ишлаган бўлса, ҳозирги кунда меҳнат муҳофазаси ва саноат ва экология хавфсизлиги муҳандиси сифатида меҳнат қилмоқда. Назир Бўтабоев ишчи-хизматчиларга иш шароитларни яхшилаш, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳаси бўйича таклифларини илгари суриб, иншоотда татбиқ этиб келмоқда.